Тошкент ислом институтида кундузги таълим йўналиши бўйича Араб тили фанидан ижодий имтиҳон бўлиб ўтди.

Абитуриентлар карантин талаблари асосида имтиҳонга қўйилди.

Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ижодий имтиҳонни кириш сўзи билан очиб берди.

Имтиҳонни Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, қабул ҳайъати аъзолари ва турдош ташкилот вакиллари  кузатиб бордилар.

Маълумот учун, 2021-2022 ўқув йили учун кундузги таълим бўйича Тошкент ислом институтига 242 нафар йигитлар ва 39 нафар аёл-қиз абитуриентлар ҳужжат топширган.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 29 июль куни Ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синови бўлиб ўтади.

Мандат 30 июль куни эълон қилинади.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати