Азиз юртдошлар!

Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси барчангизни Рамазон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этади!

Ҳар бирингизнинг хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз. 

Оилаларингизни бахт ва қувонч, фаровонлик ҳеч қачон тарк этмасин!

Муборак ойда қилган эзгу амал ва яхши тилакларингиз ижобат бўлсин!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!