Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги Бош консулхонасидан олинган маълумотга кўра, 2021 йил 10 апрель ҳолатига қадар Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан расмий ҳукумат қарори қабул қилинмаган. 

Ҳозирги вақтда Саудия Арабистони ҳукуматининг барча ҳаракатлари коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган. Хусусан, шу кунгача мамлакатнинг 5,5 млн аҳолиси коронавирусга қарши эмланган бўлиб, бу ишлар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  2021 йил 29 январь куни Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги баёнотида парвозлар ва чегараларни тўлиқ очиш бўйича барча чекловлар 2021 йил 17 майга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.  

Ҳурматли юртдошлар! Ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ асосли маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилинади.