Хабар берганимиздек, бугун, 14 март куни Тожикистон ва Афғонистон делегацияси Самарқандда Имом Бухорий меросига бағишланган халқаро анжуманда қатнашиш учун юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни мамлакатимиз соҳа раҳбарлари юқори даражада кутиб олдилар.

Юртимиз Диний соҳа вакиллари ҳамрохлигида Тожикистон ва Афғонистон делегацияси Самарқанд шаҳридаги диққатга савовор жойларни, жумладан, Регистон майдони, Гўри амир мақбараси ҳамда Шоҳи Зинда мажмуасини зиёрат қилдилар.

Зиёрат давомида Қуръон тиловат қилиниб, хайрли дуолар қилинди. Меҳмонларга муборак қадамжолар, уларни обод қилиш ва келгуси авлодга бус-бутун етказиш бўйича юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг уч қардош халқ уламолари “Шоҳи Зинда” жоме масжидида пешин намозини ўқишиб, жамоат билан хайрли дуолар қилдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати