Ёшларни кўллаб-қувватлаш, уларнинг илм-маърифатли, соғлом қилиб тарбиялаш, шунингдек, турли хатолар қилиб, билиб-билмай адашганларни тўғри йўлга бошлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама кўмак бериш бугунги кун талаби. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Бухоро вилоятида бўлиб янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, хусусан, ёшларга етказиш, шунингдек, Афв этилган, Меҳр операциялари доирасида юртимизга олиб келинган фуқаролар ҳамда диний-соҳа вакиллари, хусусан талаба ёшлар билан мулоқотлар ўтказмоқда.

Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи мажлислар залида Мир Араб олий мадрасаси талабалари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ҳам Президентимизнинг олий мажлисга йўллаган мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, хусусан, жорий йилга: ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, йили деб ном берилгани замирида ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ғояси мужассам экани, уларнинг таълим олишлари, миллий қадриятларимиз асосида, аждодларимизга муносиб ворис бўлиб етишишлари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, учрашувда юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, Ўзбекистоннинг бу борадаги имкониятлари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Йиғилиш сўнгида талабалар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати