Ўрта махсус ислом билим юртларида 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг 2020-2021 ўқув йили учун саралаш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши белгиланган.

Республикадаги 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили бўйича саралаш тест синовлари 2020 йил 16-17 сентябрь кунлари Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 28 августдаги 3-сон баёни билан тасдиқланган рўйхатда мавжуд очиқ ҳудудларда карантин талабаларига мувофиқ ўтказилиши ташкил этилди.

Тест синовларини ўтказиш учун абитуриентлар сонидан келиб чиқиб, қулай шароитларга эга махсус жойлар тайёрланди.

Имтиҳонлар ўтказиладиган майдонга абитуриентлар санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳимоя ниқоби, махсус қўлқопда, тана ҳарорати ўлчанган ҳолда махсус дезинфекция қурилмаси орқали киритиш тўлиқ таъминланди.

Тест жараёнларини пандемия шароитидан келиб чиқиб белгиланган карантин талаблари ва турли кўнгилсиз ҳолатларсиз ўтказишни таъминлаш мақсадида Тиббиёт бирлашма, Санитария эпидемилогия маркази, ИИБ, ФВВ, Миллий гвардия ходимларини жалб қилинган ҳолда ташкил қилинди.

Имтиҳонларда абитуриентлар “Хорижий тил” ва “Ўзбекистон тарихи” фанларидан тест топширди. 

Дин ишлари бўйича қўмита

Диний-маърифий таълим

муассасалари билан ишлаш бўлими