Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келиши давом этмоқда.

Жумладан,

Миср бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари - Шайх Аҳмад Тайиб,

Туркия Республикаси Дин ишлари бошқармаси раиси – Али Эрбаш,

Кавказ мусулмонлари идораси раиси – Шайхул-ислом Оллоҳшукур Пошшозода,

шунингдек, қўшни республикаларнинг Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарларидан эзгу ниятлар битилган мактублар келмоқда.

Уларда Қўмита раиси ва жамоасига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати