Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юртимизда миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро дўстликни мустаҳкамлаш тинчлик, тотувлик, барқарорликнинг муҳим омилидир.

Шунингдек, Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади. 

Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, юртимизда фаолият олиб бораётган барча конфессия вакилларига бир хилда эътибор қаратилиб келинади. Диний конфессияларга тааллуқли бўлган янги диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши эса мазкур конфессияларга мансуб фуқароларнинг диний эҳтиёжларини ўрганиш асосида амалга оширилиб келинмоқда.

Мазкур тамойилга амал қилинган ҳолда, жорий йил 20 июль куни Фарғона шаҳар адлия бошқармаси томонидан навбатдаги ташкилот – Фарғона шаҳрида жойлашган Новоапостол черкови 216-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларида Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.
 
Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати