ЭЪЛОН! ИЖОДИЙ ИМТИҲОН: Карантин шароитида ўтказиш тартиби қайта кўриб чиқилмоқда

Маълумки, Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ҳужжат топширган абитуриентлар учун 11-13 июль кунлари дастлабки имтиҳон — интеллектуал тест жараёни бўлиб ўтди. Мазкур синовлар онлайн тарзда (https://bit.ly/2W5k8oc) муваффақиятли ўтказилди, дея хабар бермоқда Академия матбуот хизмати.

Ҳозирда белгиланган тартибга кўра тест натижалари адолатли, шаффоф ва тезкорлик билан таҳлил этилиб, Давлат тест маркази базасига жойланмоқда.

Навбатдаги босқичда эса, аввал хабар берганимиздек, Академиянинг маълум йўналишларига 15 июлдан Ижодий имтиҳонлар ўтказилиши белгиланган. Мазкур тартиб жорий йилдан Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 358-сонли (https://bit.ly/31jvg4s) қарори асосида татбиқ этилди.

Бироқ ҳозирда эпидемиологик вазият тақозосидан келиб чиқиб, абитуриентлар учун Ижодий имтиҳонни намунали ташкил этиш ва ўтказиш жараёни қайта кўриб чиқилмоқда(!).

Ижодий имтиҳонга доир янгиликлар тез фурсатда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг расмий www.iiau.uz сайти ва телеграмм каналларида эълон қилинади. Шу боис абитуриентларни чалғитувчи бошқа турли сайт ва телеграмм каналларидаги ахборотларга ортиқча эътибор бермасликни сўраймиз.

Янгиликлардан ўз вақтида бохабар бўлиб бориш учун www.iiau.uz сайтига мунтазам эътибор қаратиб боринг, дейилади Академиянинг расмий сайтида.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

ҚАБУЛ КУНЛАРИ

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як