Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида “2020 йил – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” муносабати билан 2020 йил август ойида 31 август – “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” олдидан “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган мутафаккирлар” шиори остида буюк аждодларимиз, жумладан XX аср жадид адабиёти намояндалари ҳаёти, ижоди, тараққийпарвар ғоялари тарғиботига бағишланган илмий – амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “2020 йил – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 186-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган ушбу конференция доирасида буюк аждодларимиз, жумладан

XX аср жадид адабиёти намояндалари ҳаёти, ижоди, тараққийпарвар ғоялари билан боғлиқ илмий масалалар кўриб ўтилади.

Ташкилий гуруҳ томонидан танлаб олинган сара мақолалар Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг  ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойланади, ОАВларида эълон қилинади.

Мамлакатимиздаги етук тадқиқотчилар, тарихчи ва адабиётшунос олимлардан иборат экспертлар гуруҳи томонидан саралаб олинган конференция материалларини тўплам ҳолида чоп этиш режалаштирилган.

Конференцияда қуйидаги шўъбалар бўйича илмий мақолалар қабул қилинади:

1. XX аср маърифатпарварлик ҳаракати: Жадидчиликнинг юзага келиши ва тарихий муҳит (тарих);

2. Ўзбек жадид адабиёти: Миллий уйғониш ва истиқлол тафаккури; 

3. Жадид педагогикаси: Маърифатпарварлик ғоялари ва замонавий таълим (педагогика, ахлоқшунослик);

4. Ўзбек жадидларининг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий қарашлари (сиёсатшунослик, санъатшунослик, театршунослик, милий ғоя ва ҳ.к.);

5. Ўзбек жадидчилик ҳаракатининг минтақавий ва халқаро миқёсда ўрганилиши.  

Конференциянинг расмий тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тили.

Конференцияда ОТМ профессор ўқитувчилари, илмий ходимлар, илмий тадқиқотчилар, магистрлар иштирок этиши мумкин.

Конференцияга тақдим этиладиган илмий мақолалар учун талаблар:

1. Мақола ҳажми – 3-5 бет. Илмий мақола тўғри илмий услубда ёзилиши (ўзбек, рус ёки инглиз тилларида), мантиқий тузилмага эга бўлиши (муаммо ва вазифаларни қўйиш, методлар ва тадқиқот методикаларини асослаш билан асосий материални, олинган натижалар, хулосаларни киритиш).

2. Мақола номи – бош ҳарфлар, ярим қора шрифтда марказга жойлаштирилади. Сарлавҳалар охирида нуқталарга йўл қўйилмайди.

Муаллифларнинг исми ва фамилияси – мақола номидан кейинги сатрда: курсив, марказ бўйлаб жойлаштириш.

Ташкилот номи, E-mail – муаллифларнинг исми ва фамилиясидан кейинги сатрда: кичик ҳарфларда, марказ бўйлаб жойлаштириш.

3. Мақола матни –муаллифлар ҳақидаги маълумотлардан сўнг бир интервал ташлаб берилади.

Материалларни Windows учун Microsoft Word матн муҳарририда тайёрлаш зарур (97-2003).

Матн ўзбек, рус, инглиз тилларининг бирида Microsoft Word муҳарриридан фойдаланган ҳолда Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, 1 интервалда, варақнинг чап томонидан 3 см, юқори ва пастидан 2 см, ўнг томонидан 1,5 см жой қолдирилган ҳолда тайёрланади.

Мақолаларнинг илмий савияси таҳрир ҳайъати томонидан қайта таҳрирланади. Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мақолалар конференция материаллари тўпламига киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Баён этилган маълумотларнинг илмий-назарий асосланганлиги ва методик жиҳатдан пухта ишланганлиги учун муаллиф(лар) масъулдир.

1. Адабиётлар рўйхати – мақола матнидан сўнг бир интервал ташлаш. Адабиётлар рўйхати – шрифт 14. Адабиёт манбаларига ҳаволалар – матн ичида, масалан: [7] ёки [9, 3-б]. Фойдаланилган адабиётлар камида 5 та манбани ўз ичига олиши керак.

  Илмий-амалий конференцияда иштирок этиш истагида бўлганлар мақолаларни 2020 йил 1 августгача қуйидаги электрон манзилларига тақдим этишлари мумкин:

Мурожаат учун: Республика Маънавият ва маърифат маркази,

тел: 71-215-50-75; 90-325-49-11.  

Мақолалар қуйидаги телеграм рақами орқали қабул қилинади: +99890-900-59-28.