Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага Саудия Арабистони Мадина шаҳридаги ўзбек диаспорасининг обрўли вакили ва етакчиси Муҳаммад Носир Муҳаммад Солиҳ (“Абу Ёсир”) дан табрик мактуби келди.

У ўз табригида давлатимиз Раҳбари ҳамда ўзбек халқини муборак Рамазон ҳайити байрами муносабати билан самимий табриклаб, ўзининг эзгу тилакларини билдирган.

Шунингдек, табрикда дунёдаги коронавирус пандемияси сабабли, Саудия Арабистонида ҳайит намози масжидларда адо этилмаслиги ҳақида фатво берилгани, Ўзбекистон раҳбарияти, уламолари ҳам Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизийнинг муносиб издошлари сифатида уларнинг китобларида келтирилган ҳадисларга мувофиқ иш тутган ҳолда тўғри қарор қабул қилганлари таҳсинга лойиқ эканини таъкидлаб, алоҳида эътироф этган.

У ўзининг табриги сўнгида Яратгандан ўзбек халқига кўпдан-кўп яхшиликларни ато этишини сўраб, эзгу дуолар қилган.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати