Шу муносабат билан, 30 январь куни Дин ишлари бўйича қўмитада тадбир бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси Муҳамммад Бобур Йўлдошевни ушбу кўкрак нишони билан самимий қутлаб, шундай деди: “Сиздек узоқ йиллар ўз касбига фидокорлик, жонбозлик ва ватанпарварлик билан меҳнат қилган инсонлар барчамизга, хусусан ёшларимизга катта ибратдир. Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, келгусидаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман”.
Маълумот учун, “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори асосида таъсис этилган.

  Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати