Тошкент шаҳрида илк маротаба жорий йил 5-6 март кунлари “Биринчи халқаро инвестицион форум” ўтказилади.

Мазкур форум Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил, 27 декабрдаги қарори асосида амалга оширилиши кутилмоқда.

Ўтган йили, ноябр ойида Самарқандда биринчи халқаро инвестицион форум ўтказилган эди. Унда самарқандлик ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда 31 давлатдан 310 дан ортиқ вакиллар, жумладан, Хитой, Жанубий Корея, Испания, АҚШ, Италия, Исроил, Россия, Япония, Ҳиндистон, Туркия, Тожикистон, Афғонистон, Қозоғистон ишбилармонлари қатнашган.

Манба: uza.uz

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати