Дин ишлари бўйича қўмита 2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши оқибатида вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 декабрь, кучли ёмғир натижасида, Юнусобод метросини кенгайтириш учун қурилиш майдончасининг очиқ қисмида фавқулодда ҳолат (қисман ер кўчиши — қулаш) юз берди.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирда, Ҳукумат комиссияси томонидан ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига зарур бўлган ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади ФВВ расмий хабарида.