Шу кунларда Водий сафарида бўлиб турган Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовларнинг навбатдаги учрашуви Наманган вилоятида фаолият юритиб келаётган имом-хатиблар билан бўлди.

Наманган вилоят вакиллигининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Алойдинов, Вилоят маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ҳ.Маткаримовлар иштирок этишди.

Учрашувда Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш ва шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга тўхталиб ўтилди. Ушбу йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди ва ечими бўйича аниқ таклифлар берилди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати