Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз томонларидан таълим соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5416-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академиясини ҳам бу борадаги ижобий саъй-ҳаракатларнинг натижаси сифатида айтиб ўтиш мумкин.

Шубҳасиз, Академиянинг ташкил этилиши – халқаро ҳамжамиятда, хусусан, ислом оламида Ўзбекистоннинг янада нуфузини ошишига сабаб бўлди.

Академия олдига қўйилган асосий вазифалар ҳам:

республикадаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини ўқув-меъёрий ва ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда мувофиқлаштириш;

ислом динининг асл моҳиятини ва инсониятни эзгуликка элтувчи дин эканлигини илмий асосланган ҳолда теран ўрганиш ҳамда тарғиб этиш;

ўқитишнинг замонавий услуб ва методлари, ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига кенг жорий этиш;

Интернет жаҳон ахборот тармоғида таълим ресурсларини яратиш ва мунтазам янгилаб бориш;

ислом оламида юзага келаётган долзарб масалалар, замонавий сиёсий жараёнларга оид илмий-амалий анжуманлар ўтказиш ҳисобланади.

Шунингдек, Академия ўз мутахассисларини нуфузли хорижий олий диний таълим ва илмий муассасаларга малака ошириш ҳамда тажриба орттириш учун юбориш, талабаларнинг академик алмашинувини йўлга кўйиш билан ҳам шуғулланади.

Бугунги кунда Академиянинг халқаро миқёсда нуфузини янада ошириш, талабаларни ҳар жиҳатдан – диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган мутахассис сифатида тайёрлаш академия олдида турган энг муҳим масалалардан ҳисобланади.

Айни шу мақсадда, бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, академиянинг нуфузини ошириш, таълим сифатини яхшилаш бўйича керакли кўрсатмалар берилди. Бу вазифалар ижросини таъминлашда ташаббускор, тиришқоқ, соҳани яхши тушунадиган раҳбарнинг алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб, йиғилишда Академиянинг янги ректори – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Собирович Қосимов Академия жамоасига таништирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил август ойидан буён Ўзбекистон халқаро ислом академиясини бошқариб келаётган Шуҳрат Акмалович Ёвқочев Академиянинг биринчи проректори сифатида фаолият юритади.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-24-68

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як