“Дунё диний етакчиларининг II Боку саммити” бўлиб ўтди

Маълумки, Озарбайжон ва Ўзбекистон заминида турли маданият ва дин вакиллари тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаган. Мусулмон дунёси тараққиётида улкан роль ўйнаган халқларимиз менталитетининг асосини том маънодаги бағрикенглик, олижаноблик ва эзгулик каби фазилатлар ташкил этади.

2017 йили “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” номли халқаро конференциянинг Ўзбекистон заминида ўтказилганини ҳам икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий самараси бўлиб хизмат қилди.

Саммит иши доирасида бугунги кун учун муҳим бўлган масалалар, жумладан, барча динлар инсониятни эзгуликка чақириши, унинг камолотига хизмат қилиши, хусусан, ислом дини тинчлик дини ўлароқ, инсониятни бунёдкорликка, яхши амалларга ундаши, қайси дин бўлмасин ҳар қандай бузғунчи гуруҳларнинг террорчилик ҳаракатларини қаттиқ қоралаши, уларга нисбатан муросасизлик позициясини илгари суриши каби масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, саммит ишида ҳозирда ислом уламолари, олимлар ва соҳа ходимлари бир тану бир жон бўлиб, муқаддас Ислом динини ҳар турли бўҳтону туҳматлардан ҳимоя қилиши, унинг маърифат дини эканини тараннум қилиш борасида жидду жаҳд қилишлари кераклиги каби долзарб ва ҳаётий муаммолар илгари сурилди.

Бугун Ўзбекистонда бағрикенглик маданиятини юксалтириш, миллатлар ва конфессиялараро ўзаро бир-бирини тушуниш ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни шу асосда тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилангани ва бундай ёндашув ижобий натижа бераётгани тадбир давомида алоҳида таъкидланди.

“Дунё диний етакчиларининг II Боку саммити” ҳеч шубҳасиз, мамлакатлар ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорликнинг нафақат янги ривожланиш даражасига кўтаради, балки дунё жамоатчилигига барча динларнинг тинчликпарвар, яратувчанлик моҳиятини очиб беришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга хизмат қилади.

Дин ишлари бўйича қўмита

матбуот хизмати 

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як