Жорий йилнинг 30 октябрь – 7 ноябрь кунлари Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз ва Тошкент шаҳарларида “Naqshbandi Tourism Festival-2019” туризм фестивали ўтказилди. 
Фестиваль доирасида Дин ишлари бўйича қўмита ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Малайзия “Дунё суфийлар маркази”нинг 185 нафар нақшбандия тариқати вакилларидан иборат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди.
Маълумот учун, Малайзия “Дунё суфийлар маркази” билан ўрнатилган ҳамкорлик доирасида “Биринчи Халқаро Нақшбандия йиғилиши-2018” номли саёҳат дастури бўйича 2018 йил 7-14 ноябрь кунлари 170 нафар тариқат вакиллари Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига ташриф буюрган эди.
Эслатиб ўтамиз, Малайзия делегациясининг саёҳат дастури “Hilal travel” туристик фирмаси томонидан амалга оширилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

@dinqumita  | religions.uz