Марказий сайлов комиссияси маълум қилади

Марказий сайлов комиссияси жорий йил 22 декабрда парламент ва маҳаллий кенгашларга бўладиган сайловларда депутатликка номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар ишига маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, ҳокимлар томонидан аралашиш ҳолатлари бўлаётгани тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги хабар ва ахборотларга эътибор қаратди.

Марказий сайлов комиссияси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 37-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эгадир.

Бу ҳуқуқ сиёсий партияларнинг мутлақ ваколати ҳисобланади.

Сиёсий партияларнинг депутатликка номзод кўрсатиш ишига ноқонуний аралашиш қонун билан тақиқланади ва жавобгарликка сабаб бўлади.

Марказий сайлов комиссияси юқоридаги каби ҳолатлар мавжуд бўлса, асослантирилган фактлар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни ва бу тўғрида Марказий сайлов комиссиясини хабардор қилишингизни сўрайди.

Шунингдек, ушбу ҳолатлар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг 1197 рақамли “Ишонч телефони”га ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот маркази

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як