Тадбирда Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров сўзга чиқиб,талабаларга Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланиши, халқимизнинг ана шундай бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон афкор оммасига кенг таништириш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида Тошкент шаҳрида барпо этилаётганЎзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Ушбу марказда юртимиздан етишиб чиққан буюк ислом олимлари, аллома ва мутафаккирлари, жаҳон маданияти ривожига ҳисса қўшган улуғ шоир ва адиблар, рассом ва хаттотларга оид бой маълумотларни мужассам этиши, марказ аввало меъморий ва бинокорлик нуқтаи назаридан ниҳоятда улуғвор, муҳташам ва ноёб кўринишда қад кўтараётгани, ушбу мажмуа ўзида нодир экспонатларга бой музей ва кутубхонани мужассам этиши, шу билан бирга, бу ерда кенг кўламда илмий-тадқиқот ишлари ҳам олиб борилиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Тадбир якунида талабалар томонидан берилган саволларга маърузачи томонидан батафсил жавоб берилди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

 

@dinqumita  | religions.uz