Бугун, жорий йилнинг 24 июль куни, эрта тонгдан ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи Тошкент-Жидда йўналиши бўйича жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ҳаж сафари билан боғлиқ ташкилий ишлар йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Айниқса, жорий ҳаж мавсуми учун зиёратчиларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, ҳаж сарф-харажатларини янада арзонлаштириш борасида амалга оширилган эзгу ишлар юртдошларимизни чексиз қувонтирди. Нуроний отахону онахонларнинг қалбларидаги ҳаяжон, кўзларидаги севинч ёшлари, тилларидаги шукроналик дуолари йиғилганларни тўлқинлантирди.

Қулайликлар ҳақида гапирганда, бу йил зиёратчиларимизМадина шаҳридаги Масжидул Ҳарам билан оралиқ масофаси атиги 50-60 метр бўлган 5 юлдузли “Пуллман замзам” меҳмонхонаси, Макка шаҳридаги ҳарамдан узоқ бўлмаган 4 юлдузли “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхонасида истиқомат қилишини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳаж амалини бу қадар қулай шарт-шароитларда бажариш ота-боболаримизнинг асрий орзуси эди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Эслатиб ўтамиз, зиёратчиларимиз шу йилнинг 24 июль — 3 август кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина ҳамда Нукус-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига кузатиладилар ва шу йўналишлар бўйича 17 август — 1 сентябрь кунлари мамлакатимизга қайтиб келадилар.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати