Бугун, 13 июль куни Республикамиздаги барча ўрта махсус ислом билим юртларида кириш тест имтиҳони бўлиб ўтмоқда.

Тест синови ўтказиладиган бино ва объектларда кириш имтиҳонини ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрилган. Жумладан, абитуриентлар ва уларнинг ота-она ҳамда яқинлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди.

Кириш тест имтиҳонлари жараёни адолатли, ҳаққоний ва шаффоф ўтишини тўла таъминлаш мақсадида бино ташқарисида монитор ўрнатилган. Мазкур монитор орқали абитуриентларнинг ота-она ва яқинлари жараённи тўғридан-тўғри кузатиб боришмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати