Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 9 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” ҳамда “Араб тили” фанларидан кириш ижодий имтиҳон бўлиб ўтди.

Бугун, 10 июль куни, Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест синови имтиҳони бўлиб ўтмоқда.

Тест синовларининг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида имтиҳон бўлиб ўтадиган бинода жараённи тўлиқ назорат қилиш усуллари такомиллаштирилди.

Шунингдек, видеокузатувлар орқали кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда қуйидаги ҳавола орқали кузатиб бориш имконияти яратилди.

 

Тест жараёнларини онлайн кузатиш:

 

https://www.facebook.com/bukharicenter/videos/647156569090239/

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати