Муносиблар саралаб олинади
Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 9 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” ҳамда “Араб тили” фанларидан кириш ижодий имтиҳони бўлиб ўтди.
2019-2020 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари жараёнларини кўздан кечириш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комилов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимовлар Ҳадис илми мактабига ташриф буюришди.
Ташриф давомида улар “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” ҳамда “Араб тили” фанларидан ижодий имтиҳонларни кузатиб, ушбу фанлардан энг юқори балл тўплаган ёшлар билан мулоқот ўтказдилар.
Мулоқотда Ҳадис илми мактабига ҳар жиҳатдан пухта билимга эга бўлган, келажакда Имом Бухорий, Имом Термизийдек буюк муҳаддисларнинг издоши бўлишга муносиб, иқтидорли абитуриентлар саралаб олиниши таъкидланди.
Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати