“Дунё сўфийлар маркази” раҳбари билан учрашув

Жорий йил 8 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан ҳамда Малайзия “Дунё сўфийлар маркази” Бош котиби Шайх Абдулкарим ибн Саид Ҳадаид Мужаддиди ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Шайх Абдулкарим Ҳадаидга сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича сўзлаб берилди.
Шайх Абдулкарим Ҳадаид Президент Шавкат Мирзиёев томонидан барча соҳалар қатори зиёрат туризми йўналишидаги янгилик ва имкониятларни юқори баҳолади. Жумладан, 2018 йил ноябрь ойида “Дунё сўфийлар маркази” томонидан ўтказилган “Халқаро Нақшбандия анжумани” фестивали  доирасида Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига уюштирилган зиёратлар юқори савияда ўтказилгани ҳамда мазкур тадбирни ташкил этишда яқиндан кўмак берган барча мутасадди раҳбар ва ташкилотларга ўз миннатдорлигини изҳор этди.
Суҳбат давомида томонлар “Умра плюс” дастури доирасида Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари сайёҳлари зиёратларини Ўзбекистон орқали амалга ошириш, Индонезия ва Малайзия давлатларидан зиёратчиларни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб ташрифларини ташкил этиш ҳамда дастурга кўра, умра зиёратини бажариш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетишларини йўлга қўйишда юқоридаги давлатларнинг турдош мутасадди ташкилотлари билан мувофиқлаштириш ишлари юзасидан келишувга эришилди.
Учрашув сўнгида “Дунё сўфийлар маркази” томонидан ўтказилган “Халқаро Нақшбандия анжумани” ҳақида тайёрланган видеолавҳа презентацияси бўлиб ўтди.
Томонлар ўртасидаги ўзаро мулоқот самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як