Кириш имтиҳонлари бошланди

    Бугун, 9 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” ҳамда “Араб тили” фанларидан кириш ижодий имтиҳони бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 6 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентларга “Ҳадис илми мактабига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовларини ўтказиш тартиб-қоидаларини тушинтириш бўйича консултация ўтказилган эди.

Шунингдек, абитуриентларга ижодий имтиҳон бўлиб ўтадиган аудитория, тест жараёнига ажратиладиган вақт, жавоблар варақасини тўғри тўлдириш, имтиҳонга абитуриент томонидан уяли телефон ва бошка алоқа воситалари, луғат ва шпаргалкаларни олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян тақиқлангани, имтиҳон ўтказиш тартибини бузмаслик бўйча муҳим эслатма ва кўрсатмалар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июль куни, яъни эртага “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест синови бўлиб ўтади.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

 

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як