Ўзбекистон делегацияси Миср ОАВ ва интернет нашрлари нигоҳида

     Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турибди. Делегация шу кунга қадар “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарияти ва бир нечта илмий-тадқиқот марказларининг фаолияти билан яқиндан танишди. Томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш борасида қатор келишувларга эришилди. Ўзбекистон делегациясининг мазкур сафари Миср ОАВ ва интернет нашрларида кенг ёритилмоқда. Жумладан, Мисрдаги http://www.rosaelyoussef.com/news/details/462945  веб-сайтида “М.Комилов: Яқин Шарқдаги қуролли можаролар содир бўлган жойдан 156 ўзбек қайтарилди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

     Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қилган нутқида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясини қабул қилиш бўйича берган таклифи ва мазкур муҳим ҳужжатнинг қабул қилиниши ва унинг аҳамияти ҳақида сўз боради.

       Шунингдек, мақолада “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори асосида терроризм ва экстремизмга қарши кураш, оқибатларга қарши эмас, балки сабабларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш зарурлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72 сессиясидаги нутқида келтирилган қуйидаги сўзлар зикр қилинади: “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”.

Мақолада Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари М.Комиловнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақидаги қуйидаги сўзлари келтирилади.

– Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар нафақат юртдошларимиз, балки жаҳон ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлмоқда. Ижобий ўзгаришларни мамлакатдаги ҳар бир инсон ҳис қилмоқда, Президентимизнинг олиб бораётган эзгу ташаббусларига хайрихоҳлик билдирмоқда. Жорий йил Рамазон ойида юртимизда учта йирик масжид-мажмуа очилди. Шулардан иккитаси Тошкент шаҳрида, биттаси эса Термизда.

– Республикамиз мустақиллигининг дастлабки йилларида саноқли масжидларда таровеҳ намозларида Қуръони карим хатм қилинар эди. Қорилар етишмагани сабабли, бошқа мусулмон давлатлардан қориларни жалб этардик. Бугунга келиб, хусусан, ушбу Рамазон ойида хатми Қуръон қилиб бериш учун Россия, Малайзия ва АҚШ каби давлатларга ўнлаб қориларимизни юбордик. Юртимиздаги мусулмонлар 2056 масжидда таровеҳ намозини, 2030 та жомеда эса Қуръоннинг тўлиқ хатмини эшитдилар. Қувонарлиси, Қуръони каримни таровеҳ намозида хатм қилиб берган қорилар юртимиздаги ислом билим юртларининг талабалари ва битирувчилари ҳисобланади. Сўнгги йилларда иккита ислом олий ўқув юрти ташкил этилди. Бу каби мисолларни узоқ вақт давом эттириш мумкин. Яқинда, АҚШга расмий ташриф билан бордик. Ушбу ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирсак, у ердаги турли ташкилотларнинг ходимлари лол қолишди, дейди М.Комилов.

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси асосида 30 май куни “меҳр” инсонпарварлик операцияси доирасида Яқин Шарқнинг низоли ҳудудларидан ўзбекистонлик 156 нафар фуқаро юртимизга қайтарилгани, бу инсонпарварликнинг олий кўриниши экани алоҳида қайд этилади.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як