Ал-Азҳар университети ректори билан учрашув

  Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турибди. Кеча, 3 июль куни Ўзбекистон делегация аъзолари ва Ал-Азҳар университети ректори, доктор Муҳаммад Меҳрсовий ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

   Учрашувда томонлар ўртасида маданий ва илмий ҳамда таълим соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

  Ал-Азҳар университети ректори, доктор Муҳаммад Меҳрсовий бир неча ой олдин Ўзбекистонга Ал-Азҳар шайхи Аҳмад Таййип билан ташриф буюргани, сафар давомида бир қатор ҳукумат раҳбарлари ва олимлар билан учрашиш шарафига муяссар бўлгани ҳамда бу учрашувлар унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

    Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси Ал-Азҳар университетининг дунёда ўрни ва нуфузи юқори экани, томонлар ўртасида йўлга қўйиладиган ўзаро манфаатли ҳамкорликдан мамнун эканлигини билдирди.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

 

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як