Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турибди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрель кунидаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш бўйича ахборот-таҳлил маркази фаолияти йўлга қўйилган эди.

 Ўзбекистон делегацияси мазкур Марказ фаолиятининг халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида Ал-Азҳарнинг “Экстремизмга қарши курашиш обсерваториясива электрон фатволар бўйича халқаро марказ” фаолияти билан яқиндан танишди.

 Маълумот учун, Мисрдаги мазкур марказ террористик гуруҳлар томонидан оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган экстремистик ғоя ва мафкуралар билан боғлиқ жараёнларни мониторинг қилиш, уларга ал-Азҳар халқаро фатво марказиорқали илмий раддиялар бериш, шунингдек, соф исломий тушунчаларни ёйиш ва унинг инсоний қадр-қийматини қўллаб-қувватлашдаги ролини кўрсатиш ҳамда ёшларни ёлғон тасаввурлар орқали турли оқимларга қўшилиб қолиш сабабларини ўрганиб чиққан ҳолда бунинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқади.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларидан иборат делегациянинг ишчи ташрифи давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати