Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2019 йилнинг 24 июнь куни “ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМШУНОСЛИК: ЮТУҚ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ”  мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. 

    Халқаро анжуманда хориждан келган ва мамлакатимизнинг етакчи профессорлари, олимлари Мовароуннаҳрда ислом динининг тарқалиши, диний таълим ривожланиши ва истиқболлари, исломшунослик йўналишлари, ислом дини тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк уламоларимиз илмий мероси, мотуридия таълимотига оид манбаларни тадқиқ қилиш каби долзарб мавзуларда илмий маърузалари билан иштирок этдилар. 

Ушбу семинар доирасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази – IRCICA ҳамкорлигида нашрдан чиқарилган “САМАРҚАНД МУСУЛМОН ОЛИМЛАРИ ЭПИТАФИЯЛАРИ (X-XIV АСРЛАР)” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг (ИҲТ) муҳим органи ҳисобланган Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази академиянинг энг яқин ҳамкорларидан биридир.  Ислом оламида ўз ўрнига эга бўлган ушбу марказ ва академия ўртасида имзоланган меморандумга асосан, икки муассаса қадимий қўлёзмаларни тадқиқ қилиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш, конференция ва семинарлар ташкил этиш каби масалаларда ўзаро ҳамжиҳатлик билан иш олиб бормоқда. 

Халқаро семинарга нуфузли халқаро ташкилот – IRCICA бош директори, профессор Халит Эреннинг халқаро семинарда қатнашиш учун юртимизга  ташриф буюриши ва ушбу тадбир доирасида академияда “Ислом тарихи ва манбашунослиги IRCICA  кафедраси”нинг очилишида қатнашишиҳамкорлик алоқалари амалий босқичга кўтарилганидан далолат беради. 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси IRCICA бош директори Халит Эреннинг илм-фан равнақига қўшаётган улкан ҳиссасини юқори баҳолаб, уни Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Фахрий доктори”унвони билан мукофотлади. 

Шу куни профессор Халит Эрен академияда ушбу олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун маърузаўқиди.  

IRCICA бош директори ташрифи давомида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳудудидаги зиёратгоҳлар, Ҳазрати Имом мажмуаси ва у ердаги «Қуръон нусхалари музейи»ни зиёрат қилади.  

 

                                           ДИҚ Матбуот хизмати