Бугун, 19 июнь куни, Австрия Республикасининг пойтахти Вена шаҳридаги Давлат Хофбург қасрида Кавказ мусулмонлари идораси, Германиядаги Озарбайжон Республикаси элчихонаси, Подшоҳ Абдулазиз номидаги Маданият ва динлараро мулоқот халқаро маркази, Женеванинг инсон хуқуқлари ва халқаро мулоқот маркази ҳамда Озарбайжон Республикаси цивилизациялар ва динлараро ёрдам халқаро маркази томонидан ташкил этилган халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Ушбу халқаро анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Қосимович Акрамов бошчилик Ўзбекистоннинг расмий делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон делегацияси раҳбари Ж.Акрамов ўз нутқида, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилгани, хусусан, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида халқаро ҳамжамият эътирофига сазовор қатор эзгу ташаббуслар илгари сурилганини таъкидлади.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати