Жориййилнинг15 июнькуниданэътиборан2019-2020 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди. Мазкур жараённи юқори савияда ташкил этиш учун Академияда тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Хусусан, интернет тармоғига уланган компьютерлар ва принтерлар, wi-fi ҳудуди, ота-оналар дам олиш жойи,  ошхона ва буфет фаолият юритиши ташкил этилди. Қабул жараёнига тегишли меъёрий ҳужжатлар ҳамда Академиядаги таълим йўналишлари ҳақидаги маълумотлар баннерларга жойлаштирилиб ташриф буюрувчи абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари танишиши учун ўрнатилди. Қабул ҳудудига кузатув камералари ўрнатилди, қўриқлаш хизмати ходимларидан алоҳида шахс қабул ҳудуди учун масъул этиб тайинланди, шунингдек бирламчи тиббий хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳам белгиланди. 

Абитуриентларнинг ҳужжатларини рўйхатга олиш учун Қабул ҳайъати таркибига бириктирилган маслаҳатчилар ва операторлар хизмат кўрсатиши ташкил этилди. 

ДИҚ Матбуот хизмати