Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларида қабул жараёнлари бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларида жорий йилнинг 15 июнь кунидан эътиборан қабул жараёнлари бошланди.

Қабул жараёнларини юқори даражада ўтказиш, абитуриентларга қулай шароитлар яратиш мақсадида барча диний таълим муассасаларида қабул жараёнига оид Низом, йўриқномалар, қабул қоидалари, қабул квотаси, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар, шунингдек, кириш имтиҳонлари ва уларни ўтказиш тартиби, фанлар бўйича ўтказиладиган маслаҳатлар жадвалини акс эттирувчи баннер ва эълонлар тахтаси ташкил этилди.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига таълим йўналиши бўйича маълумотлар бериш мақсадида қабул ҳайъати таркибида маслаҳатчи ва тиббий ходим фаолият кўрсатиб, таълим йўналиши ва билим юрти фаолияти тўғрисида маълумот ва тавсиялар бериши йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун қабул жараёнлари ўрта махсус ислом билим юртларида жорий йилнинг 5 июлига қадар, Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасасида эса 15 июлига қадар давом этади.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як