“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида хатмона тадбири бўлиб ўтди

Байрамона тадбирида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти раҳбар ходимлари, фахрий устозлар ҳамда битирувчи талабаларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирни билим юрти мудири М.Насриев очиб бериб, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, диний таълимга бўлган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди. Ўз навбатида, битирувчи талабаларнинг кейинги ўқиш ва иш фолиятларида улкан зафарлар тилади. Шундан сўнг, ташриф буюрган меҳмонлар ҳам битирувчи талабаларга ўзларининг энг самимий тилакларини билдиришди.

Шунингдек, тадбирда билим юртида фидокорона хизмат қилаётган устозлар ва намунали хулқи ва аъло баҳолари билан фаол иштирок этаётган талабалар билим юртининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як