Ўзбекистон ислом меъморчилиги маданияти рассомлар ижодида

        Бугун, 18 май куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан “Ўзбекистон ислом меъморчилиги маданияти рассомлар ижодида”мавзусида ташкил этилган бадиий кўргазма ўз ишини бошлади.

     Кўргазманинг очилиш маросимида турли вазирлик ва идоралар ходимлари, хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, олимлар, педагоглар ва талабалар иштирок этишди.

        Кўргазмада Рустам Ҳудойберганов, Ваҳоб Зияев, Содиқ Раҳмонов,  Садулла Абдуллаев, Ортиқали Қозоқов, Ҳикмат Жамилов, Зайнутдин Фахруддинов, Эркин Жўраев, Маматова Ҳушрўй, Эркин Аралов, Умар Ражабов каби машҳур рассомларнинг 70 дан ортиқ  асарлари тақдим этилмоқда.

         Кўгазма очилишида Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан иштирок этиб, нутқ сўзлади. У ўз сўзида, илк  ўрта асрлардаёқ Мовароуннаҳр олимлари ўзларининг илмий мерослари, хусусан, илоҳиётшунослик, аниқ ва ижтимоий фанлар соҳасидаги илмий ишлари билан ислом ва жаҳон цивилизациясига катта ҳисса қўшганлари, Ислом цивилизацияси ривожида минтақанинг меъморлари ва ҳунармандларининг ҳам ўрни беқиёс бўлганини таъкидлади.

       Кўргазмани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон рассомларининг асарлари орқали халқимизнинг исломий меъморий меросини оммалаштириш, хорижий сайёҳларни Ўзбекистоннинг диний архитектура ёдгорликлари,  минтақамизнинг диний ва маданий анъаналари, санъат дунёсининг вакиллари билан танишиштиришдир.

       Кўргамада рассомлар шарқ меъморчилиги обидаларини акс эттирувчи саҳналарни, Шарқ уйғониш даври илм-фан ва маданиятнинг кўзга кўринган вакилларининг портретларини турли жанрларда кўрсатиб бердилар.

           Шунингдек, турли жанрга мансуб меморчилик обидалари, мадрасалар, амалий санъат намуналари – ислом маданияти сифатида замонавий ҳаёт тасвири билан биргаликда, жамият ҳаётининг бағрикенглик, диний ва дунёвий уйғунлик ғоясини ўзида мужассам этган.

        Экспертлар комиссияси кўргазмадаги энг яхши санъат асарларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази қошидаги “Ислом  санъати музейи”да экспозиция сифатида намойиш этиш учун саралашади.

      Кўргазмада Тошкент Давлат  Миллий рақс ва хореография олий мактаби, Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабалари ўзларининг ижодий чиқишлари билан иштирокчиларга байрамона кайфият улашдилар.

ДИҚ Матбуот хизмати

 

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як