Аждодларни хотирлаш–муқаддас қадрият

Жорий йилнинг 7 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаоллар залида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёш ходимлар ўртасида маънавий-ахлоқий муҳитни янада кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида Молия вазирлиги ёш ходимлари учун “Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият”шиори остида таниқли фан, таълим ва маданият намоёндалари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Обиддин Маҳмудовлар иштирок этишди.

Тадбирга сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу муқаддас айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида жуда кўплаб ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4298-сонли қарорига мувофиқ, ушбу кунни кўтаринки руҳда ўтказиш, халқимиз айниқса ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун жойларда турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилаётгани, бугунги тадбир ҳам ана шу Қарор ижроси юзасидан бўлиб ўтаётгани қайд этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Н.Абулҳасан шундай деди: “Инсон, миллат ва халқ тарихий хотираси билан барҳаётдир. Хотира туйғуси – кечаги ўтмишни, улуғ аждодлар ўгитини, миллий ва маданий меросимизни, азалий қадриятларимизни қуёш нури янглиғ бебаҳо ҳаётимизни ёритиб туради. Улуғ аждодларини хотир этиб улғайган миллат юксакликка кўтарилади, фаолияти, орзу-интилишлари, мақсад-маслаклари самога қулоч ёзади. Мустаҳкам ирода ва жасорат кўрсатиб, ўз ҳаётини жонажон Ватанимизнинг равнақи, бугунгидек тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш, кексаларимизни эъзозлаб, уларга эҳтиром кўрсатиш – одамийликнинг энг олий мезонидир”.

Тадбир якунида Ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан саҳналаштирилган аждодларларимизнинг аччиқ ҳаёти акс этган саҳна кўриниши йиғилганларнинг кўзига ёш келтирди. Албатта, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши ёш авлодни ватанпарварлик, инсонпарварлик руҳида тарбиялашда, маънавиятимизни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, хотира азиз, қадр муқаддасдир!

ДИҚ Матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як