Ўзбекистон – маърифат ва тамаддун ўчоғи

    Ҳақиқатан ҳам, Президентимиз томонидан илгари сурилаётган эзгу ташаббуслар, амалий саъй-ҳаракатлар, том маънода халқаро ҳамжамиятнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Мисол учун, БМТ ташкилотининг 72-сессиясида илгари сурилган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясини қабул қилиш ташаббуси ёки бошқа нуфузли саммитларда экстремизм ва терроризмга қарши кураш борасида жаҳолатга қарши маърифат тамойилида иш олиб бориш, оқибат билан курашиш эмас, сабабларни барвақт аниқлаш, саводсизликка барҳам бериш, таълим олиш бўйича керакли чоралар кўриш ва бу борада халқаро миқёсда амалий ишларни олиб бориш бўйича берилган таклифлар шулар жумласидандир. Эътиборли жиҳати, Президентимиз томонидан бугун барча соҳаларга бирдек эътибор қаратилмоқда. Ҳеч бир тармоқ ёки соҳа вакили эътибордан четда қолдирилмаяпти. Жумладан, диний-маърифий йўналишда ҳам оламшумул янгилик ва ўзгаришлар қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари Республиканинг қайси вилояти ёки ҳудудига бормасин, албатта, у ердаги улуғ алломаларимизнинг қадамжолари ва мақбараларини зиёрат қилмоқда, уларни обод қилиш, зиёратчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича керакли кўрсатмалар бермоқда. Жумладан, Президентимиз Бухоро вилоятидаги Абдухолиқ Ғиждувоний мақбарасига қилган зиёрати чоғида, бу муборак масканда имом-хатибларнинг тасаввуф ва етти пир шайхлари таълимоти соҳасидаги малакаларини ошириш илмий-ўқув марказини ташкил этиш, етти пир шайхларининг ислом дини тарихи ва ривожига қўшган илмий меросини аҳолига етказиш бўйича алоҳида топшириқлар берди. Давлатимиз раҳбари бу масканларни обод қилиш билан бирга етти пир ҳақида китоб яратиш, уларнинг илмий меросини тарғиб этиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Президентимиз: “Бундай маънавий хазина бошқа ҳеч қаерда йўқ. Бу хазинани мукаммал ўрганиш, одамларга, ёшларга осон тилда етказиш керак. Мақсадимиз – ёшларимиз ўзимизнинг алломаларга эргашсин, меросини билсин, улар билан фахрлансин”, – дея таъкидлади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, фахрлансак арзийдиган кўплаб аждодларимиз бор. Галдаги муҳим вазифа – уларни таниш ва танитишдир. Ҳозирда бой илмий меросимизни ўрганишга қаратилган саъй-ҳаракатлар замирида ҳам – мамлакатимизда маърифий исломни ривожлантириш, буюк алломалар мақбараларини обод қилиш, уларнинг асарларидаги инсонпарварлик, эзгулик, бағрикенглик ғояларини аҳоли, хусусан ёшларга етказиш масаласи ётибди. Бу эзгу ташаббуслар халқаро миқёсда тан олинмоқда. Хусусан, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти - ISESCO томонидан Бухоро шаҳри 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилингани бунинг яққол исботидир. Шунингдек, Президентимиз Сурхондарё вилоятидаги X-XVII асрларга мансуб Султон Саодат мақбаралар мажмуасини зиёрат қилар экан, ушбу қадамжо улкан маънавий мерос, мусулмонлар учун табаррук маскан эканини қайд этди. Шу боис, унинг тарихини мукаммал ўрганиш, халқимизга ва чет элликларга етказиш зарурлигини таъкидлади. Мажмуа ҳудудини археологик ўрганиш асосида уни ободонлаштириш, Имом Бухорий, Имом Термизий мақбараларидек катта ва гўзал зиёратгоҳга айлантириш бўйича кўрсатмалар берди. Хулоса қилиб айтганда, бугун юртимизнинг турли ҳудудлари, ҳатто чекка-чекка қишлоқларидаги қадамжолар, улуғ аждодларимизнинг мақбаралари бирин-кетин обод қилинмоқда. Мақсад эса аниқ – муборак заминимиздан етишиб чиққан юзлаб, минглаб олиму уламолар, фозилу фузалоларни халқимизга танитиш, уларнинг бой илмий мерослари, ҳаёт йўлларини ўрганиш ва ёшларимизга ўргатиш ҳамда аждодларга муносиб авлодларни тарбиялашдир. Шунингдек,диёримизнинг бой тарихи, бебаҳо маданий, илмий-маърифий бойликларини, бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон – маърифат ва тамаддун ўчоғи эканини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатишдир. 

 

Нуриймон Абулҳасан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-24-68

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як