“Ҳадиси шариф билимдони” аниқланди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб беришга, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликка ундовчи ҳадисларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ҳадиси шариф билимдони” интеллектуал мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Академиянинг Исломшунослик факультети талабаларидан иборат 6 та жамоа иштирок этди. Академия ректори, профессор Шуҳрат Ёвқочев талабалар ва мусобақа мухлисларини қутлаб, мусобақа қатнашчиларига омад тилади. 

Жамоалар “Тарихи Муҳаммадий” асари бўйича саволларга жавоблар, ҳар бир иштирокчига берилган 10 та саволга тезкор жавоб, Имом Нававийнинг “40 ҳадис” китобидан келтирилган ҳадисларни давом эттириш ва таржимасини айтиб бериш ҳамда “ҳадислар занжири”ни узвий давом эттириш каби шартлар бўйича куч синашди. 

Якунда “Ҳадис билимдонлари” жамоаси биринчи, “Ёш муҳаддислар” жамоаси иккинчи, “Термизий авлодлари” жамоаси эса учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари, китоблар тўплами ҳамда “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасининг рамзий статуэткалари тақдим этилди.

 ДИҚ Матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-24-68

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як