Пресс релиз

 

 Тадбир манзили: И.Каримов кўчаси, 43-уй, мажлислар зали 6-қават

 Бошланиш вақти: 15-00 да

Не эл ёри бўлсанг, алар ранги бўл,

Нечук борсанг, туткил ул сори йўл.

А.Навоий

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита.

Иштирокчилар: Вазирлик ва идоралар мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари.

Давра суҳбат ташкил этишдан мақсадинтернетда диний-экстремистик ғоялар тарқалишининг кучайишини олдини олиш ва бу йўлда диний идора ва ОАВ ўртасида ҳамкорликни кучайтириш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат. 

Интернет ахборотлари биз яшаётган асрни оламшумул ва тасаввурга сиғмайдиган қиёфада намоён этмоқда. Бугунга келиб юртимизда юз бераётган жараёнлар Ғарб ёки Яқин Шарқ мамлакатларида кечаётган воқеалар билан ўзаро боғлиқ ва аксинча. Дунё ғарб ва шарқ давлатларида қарор топган қарашлар, масалан, ғарбдаги шахс ҳуқуқлари, танлов эркинлиги ва индивидуализм борасидаги қарашлар, шарқда эса, асрлар мобайнида шаклланган жамоат манфаатларини ҳисобга олиш, маънавий, маърифий ва диний муаммоларга босиқлик билан муносабат билдириш сингарихусусиятларига эга. Бугунги интернетда авж олаётган радикализм ҳавфи эса барчамизни ташвишга солиши аниқ. Бўлиб ўтган давра суҳбати мана шу долзарб мавзуга бағшланди.

Унда экстремистик контентларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, жамиятда радикал ғоялар тарқалишига қарши чора-тадбирлар самарадорлигига эришиш, экстремизм ғояларининг таъсирини бартараф этиш, медиа майдонда бундай ғояларини тарқатаётган ижтимоий тармоқлар саҳифаларини ва сайтларни аниқлаш борасида идоралараро ҳамкорликнинг самарали механизмни шакллантириш хусусида фикр алмашилди.

Давра суҳбат давомиида интернет тармоғида ахборот ва мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш, жамиятда диний бағрикенгликни таъминлаш, айниқса, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни илгари суриш бугун қанчалар муҳим эканлиги таъкидланди.

Якунда муҳокама этилган мавзулар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Келажакда ҳамкорликда амалга ошириладиган режалар ўзаро мувофиқлаштириб олинди.

Дин ишлари бўйича қўмита 

Матбуот хизмати