Имконияти чекланганлар учун "Мурувват куни" ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан пойтахтимиздаги “Висол” тўйхонасида “Мурувват куни” хайрия тадбири ташкил этилди.

Унда республиканинг турли ҳудудларидан келган кўзи ожиз, эшитиш ва гапириш имконияти чекланганлар иштирок этди. 

"Мурувват куни" ҳар ойнинг биринчи ҳафталигида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Имконияти чекланган юртдошларимизнинг талаб ва истакларига мувофиқ диний адабиётларни брайл ёзувида нашр қилиш, аудио-дисклар чиқариш, маърифий суҳбатлар сонини янада кўпайтириш, жума маърузаларини уларга тушунарли бўлиши учун сурдо таржимонлар ёрдамида ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. 

Йиғилганларга ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари такдим қилинди.

Хуршид Қодиров, ЎзА

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-24-68

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як