Тошкентда долзарб масалаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

    29 – 30 январ кунлари Тошкент шаҳрида “Террористик мақсадлар йўлида интернетдан фойдаланишга қарши курашиш: амалий ва назарий машғулотлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди. 

     Мазкур тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган вакиллари, Бош прокуратура, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ташқи ишлар, Адлия вазирликлари, “Инсон ҳуқуқлари” миллий маркази ҳамда “Журналистларни қайта тайёрлаш”,“Диний таҳдидларни ўрганиш” ННТлари вакиллари иштирок этишди.

        Семинар ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилди.

      Унда иштирок этиш учун Австрия ва Қирғизистон мамлакатлари ҳамда “Лаборатории Касперского” ташкилотидан халқаро экспертлар Тошкентга ташриф буюришди.

      Иштирокчиларбир қатор муҳим муаммолар, жумладан, терроризм, унга элтадиган зўравонлик, экстремизмга қарши кураш, интернет, ёшлар ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишди.

ДИҚ Матбуот хизмати

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як