Учрашувда Бош бошқарма раҳбари ўзбекистонлик ҳожилар ва зиёратчилар замонавий транспорт воситалари билан таъминлангани, Агентлик талаблари ва тегишли шартномавий келишувлар Ўзбекистон томонидан тўлақонли бажарилиб келаётганини таъкидлаб ўтди ва ўз миннатдорчилигини билдирди.

Делегация музокара якуни бўйича, ҳожилар учун навбатдаги Ҳаж мавсумида транспорт хизмати кўрсатилиши, Мадина-Макка-Жидда ҳамда Мино, Арафот ва Муздалифа йўналишларида ҳожиларни ташиш юзасидан тегишли битим имзолади.

 

ДИҚ Матбуот хизмати