Бугун, 21 январь куни Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири Солиҳ Бантин таклифига асосан, «Ҳаж–2019» мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига йўл олди.
          Сафар давомида Ўзбекистон Ҳаж делегацияси ва Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар ўртасида «Ҳаж–2019» мавсумининг ташкилий ишлари ўзаро кўриб чиқилади. Шунингдек, Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара ва Жидда шаҳарларида жорий йил ҳаж мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат қилувчи идоралар ва муассасалар раҳбарлари билан келишувлар амалга оширилади.

ДИҚ Матбуот хизмати