ВАТАН ҲИМОЯСИ МУҚАДДАС

 

Инсон ота-онасини севгани каби Ватанини ҳам чин юракдан севиши, ардоқлаши керак. Ватаннинг зарра тупроғини олтин тоғларга алмаштириб бўлмайди. Ватан муҳаббати буюк туйғу. Шу боис эл оғзида “Ватанни севмоқ иймомондандир”, деган ҳикмат юради.

Бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш ёши, касбидан қатъий назар ҳар бир фуқаронинг чинакам шарафли бурчидир ва айни шу сабабли республикада Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабти билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус фармони чиқди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари белгилаб берилди.

Ватан тушунчаси инсон учун ҳар нарсадан азиз ва мукаррамдир. Ватанни севганни халқ севади, халқини севган инсон унинг урф-одалари, миллий қадрятларини ардоқлайди.

Ҳакимлар айтадилар: “Кишининг вафодорлиги унинг ўз ватани учун қайғуришдан, ўз аҳлини соғинишдан ва умрининг зое кетган лаҳзаларига ўкиниб яшашидан билинади”. Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидоийлиги Ватанни ҳимоя қилиши тараққий топиб, ҳар томонлама мустаҳкам ва қудратли бўлиши ҳамда халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига имконияти даражасида ҳисса қўшиш билан ўлчанади. Пайғамбаримиз с.а.в. айтадилар: “Икки кўз борки улар дўзаҳда куймайди. Бири Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаган бўлса, иккиничиси Аллоҳнинг йўлида Ватанини қўриқлаб (пойлаб) мижжа қоқмай чиққан бўлса”.

Яратганга шукур, жаттанмонанд юртимиз дунё ҳавас қиладиган ўлкалардан биридир. Унинг сувлари мазали, тупроғи калтак суқсанг кўкарадиган унумлидир. Энг асосийси, бу юрт дунёга донғи кетган улуғ олим-у уламоларга, фозил-у фузалоларга бешик, илм-у маърифатга эшик бўлган. Шундай ватанни севмай, улуғламай, ҳимоя қилмай бўладими?

Ватанни дарди билан куйсагина жон,

Ўша жон эгаси ҳақиқий инсон.

Ҳақиқий ватанпарвар ватанини севибгина қолмай, унинг ҳар томонлама ривожи, ободлиги, шарафи, дахлсизлиги учун курашади ҳам. Аллоҳга шукур, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимизнинг турмуш фарвонлиги кундан кунга юксалмоқда. Албатта, юртимиз тинчлиги ва унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашда халқимизниг хотиржам яшаши ва уларни халқ хўжалиги жабҳаларида меҳнат қилиши, давлатимизнинг барқарор юксалишида ҳарбий хизматни ўтаётган мард ўғлонларнинг хизматлари беқиёсдир.

Ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз с.а.в.: “Кимки Аллоҳ таоло йўлида бир кундуз ёки бир кеча Ватан сарҳадларини қўриқласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби  ёзилади” – деганлар (Насаий ривояти).

Шунингдек, Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу ватанда яшаётган барча фуқаролар – тадбиркорлар ёки миришкорлар бўладими ёҳуд ўқитувчи ёки шифокор бўладими, қаерда бўлмасин ўз Ватанини ҳимоя қилиши керак. Ҳимоя қилиш деганда фақат қурол билан эмас, керак бўлса, сўз билан, ғанимларга раддия бериш билан ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши кураш йўллари билан инсон ўз юртини, миллатини, халқини ҳимоя қилиши зарур. Кечагина ўйнаб – чопиб юрган кичкинтойлар кўз очиб юмгунча ҳарбий хизмат ёшига етади. Пайғамбаримиз с.а.в. таълим берганларидек, фарзандларимизга болалигидаёқ чавандозлик, мерганлик, сувда сузиш каби машқларни пухта ўргатиб, она-ватанга, эл-юртга садоқат руҳида буюк аждодларимиз каби имон-эътиқодли қилиб тарбиялаш барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир.

 Исломий диний-маърифий ташкилотлар ва

имом-хатиблар билан ишлаш бўлими

бош мутахассиси М.Йўлдошев

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як

СЎРОВНОМА

Сайт хакидаги фикрингиз кандай?