Жорий йилнинг 7 декабрь куни “Тўра бува” жомеъ масжидида Раббиул-аввал ойига бағишланган “Мавлиди шариф” тадбири бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ҳамда имом-хатиблар қатнашдилар.

       Мазкур тадбир давомида, маърифий хайрия акцияси сифатида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан чоп этилган “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт” номли китоб Н.Абулҳасан иштирокида намозхонларга совға қилиниди.

       Мавлид тадбири Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Масжид имом-хатиби Ш.Ҳамдамов Пайғамбаримиз алайҳис-салом туғилишлари, ҳаётлари, гўзал ҳулқлари ва сийратлари, у зотнинг саодат ва нажотга тўла таълимотлари ҳақида маъруза қилди. Имомлар томонидан қилинган маърузаларда Расулуллоҳни таниган, у зот ҳадисларига амал қилган одам ёмонлик, бузғунчилик йўлларига асло кирмаслиги, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат руҳида улғайиши, шунингдек, Ватанига содиқ ва комил инсон бўлиши таъкидланди.

       Шунингдек, тадбирнинг маърифий савиясини янада кўтариш мақсадида “Мовароуннаҳр” ва “Ҳилол-нашр” нашрётлари томонидан чоп этилган диний-маърифий китоблар сайли ҳам ташкил этилди.

        Мавлудга ташриф буюрган номазхонлар ушбу каби тадбирлар ташкил этилаётгани энг аввало юртимизда тинчлик ҳукм сураётгани, халқимиз эса маърифатпарвар экани, китоб ўқишга катта қизиқиш билан ёндашаётганидан дарак беради деб фикр билдирдилар.

Барча намозхонлар кўтаринки кайфиятда Юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган хайрли ишларга Яратгандан муваффақиятлар ва улкан зафарлар тилаб дуолар қилдилар.

 

ДИҚ Матбуот хизмати