Айни кунларда Қашқадарё вилояти имом-хатиблари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан кенг кўламли маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, “Маҳалла” фонди, маънавият ва маърифат маркази, имом-хатиблар, Ёшлар иттифоқи, таълим муассасалари, вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда ўтказилиб, аҳолининг уюшмаган (иш ва ўқиш билан банд бўлмаган) қатлами ўртасида экстремизм, терроризм, миссионерлик ва “оммавий маданият” каби турли маънавий таҳдидларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш-тарғибот ишлари ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Қарши шаҳрида жойлашган Қарши шаҳар “Аёллар маслаҳат маркази” фаоллар залида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида, Китоб тумани 45-умумий ўрта таълим мактабида “Биз ёшлар терроризмга қаршимиз” мавзусида, Қарши Муҳандислик Иқтисодиёт институтида “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида, Чироқчи туманидаги 8-, 61-, 23-умумий ўрта таълим мактабларида “Терроризм – тараққиёт душмани” мавзусида, Чироқчи туман ФҲДЁ бўлимида “Оила – муқаддас даргоҳ” мавзусида тадбирлар бўлиб ўтди.

ДИҚ Матбуот хизмати