Бугун халқ дарди билан яшаш, одамларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш ҳар бир ташкилот ва муассасанинг олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Аҳоли ҳолидан хабар олиш куни” тадбири остида кўплаб ижобий натижаларга эришилмоқда. Шаҳар ва туман ҳокимликлари, маҳалла идоралари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ушбу эзгу ташаббус доирасида махсус ҳисобдан чиқарилган, оила қуриш арафасида турган, янги турмуш қурган, низоли оилалар, фарзандлари таълим ва тарбиясига эътиборсиз бўлган хонадонлар ҳолидан хабар олиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни ҳам вилоятдаги имом-хатиблар ўзлари яшаб турган ҳудуддаги 100 га яқин хонадонларга кириб, уй эгалари билан самимий мулоқотга киришдилар, уларни қийнаётган масалалар, муаммолар бўйича фикр алмашиб, керакли тавсия ва маслаҳатларни беришди.