28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Илмга эътибор — келажакка эътибор» номли олий таълим муассасалари талабаларининг тўлов-шартнома пулларини тўлаб бериш бўйича хайрия акциясининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар қатнашди.

     Шунингдек, ўтган давр мобайнида фонд томонидан диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун 298.631.000 сўм, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 165.650.000 сўм, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун 1.243.200.782 сўм, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 1.170.867.159 сўм, «Мурувват карвони» хайрия тадбири доирасида 388.903.100 сўм, жами бўлиб 3.343.956.041 сўмдан зиёд маблағлар хайрия қилинди.

        Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда фонд томонидан «Илмга кўмак берамиз», «Малҳам», «Никоҳ тўйлари», «Рўзғор», «Эҳтиёжмандларга кўмак» «Ўз касбининг фидойиси», «Обод хонадон», «Оби-ҳаёт» каби акциялар амалга ошириб келинмоқда.

         Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фондининг «Никоҳ тўйлари» акцияси доирасида Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуасида «Никоҳ тўйлари» акцияси доирасида 2 та никоҳ ҳамда 12 та хатна тўйлари ўтказилди.