“Мурувват куни”

Жорий йилнинг ноябридан эътиборан ҳар ойнинг биринчи якшанбаси Дин ишлари бўйича қўмита тизимида “Мурувват куни” деб белгиланди ва унинг доирасидаги дастлабки учрашув 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ташкиллаштирилди. Тадбирда 250 нафар кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапиришда имконияти чекланганлар иштирок этди.
Шу куни Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Саудия Арабистонидан махсус келтирилган брайл ёзувидаги Қуръони Каримнинг ноёб нусхаси кўзи ожизларга туҳфа этилди. 
Тадбир давомида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам қимматли совғалар тақдим этилиши йиғилганларга хуш кайфият бағишлади. 
Имконияти чекланган юртдошларимиз томонидан намоз, поклик ва бошқа диний адабиётларни брайл ёзувида нашр қилиш ва аудио-дисклар чиқариш, маърифий суҳбатлар сонини янада кўпайтириш, шунингдек, диний-маърифий  тадбирларни ўтказиш учун бино ажратиш, диний телекўрсатувларга сурдо таржимонларни бириктириш, жума маърузаларини сурдо таржимонлар ёрдамида онлайн тартибда бериб бориш, имконияти чекланган инсонлар учун махсус сайт ташкил қилиш бўйича қатор таклифлар билдирилди.
Ўзбекистонда 23 минг нафар кар-сақов бўлса-да, уларга 50 нафаргина сурдотаржимон бор, – дейди меҳмонлардан бири. – Ҳеч бўлмаса, 300 нафар ана шундай таржимон керак. Бугунги кунда масжидларда ҳам сурдо таржимонларга катта эҳтиёж бор. 
Тадбирда шу каби муоммолар ва уларнинг ечими йўлида қатор таклифлар билдирилди. Кейинги мурувват кунига қадар амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди. 
  Навбатдаги “Мурувват куни” 2 декабрда бўлиб ўтади.

Кабул кунлари

Пайшанба 15:00 дан 17:00 гача

Ишонч телефон

+99871 239-17-63

Регламент


Ягона телефон

+99871 200-58-88

Регламент


Ягона ишонч телефони кун тартиби: Душанба-Жума 9:00 дан 18:00 гача

Архив

Воқеалар

Ду Се Чо Па Жм Шн Як

СЎРОВНОМА

Сайт хакидаги фикрингиз кандай?