Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан  Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси мутахассиси М.Абубакирова сўзга чиқиб имконияти чекланганлар билан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан сўзга чиқиб ҳозирги вақтда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди. Давлатимиз томонидан имконияти чекланганларга бўлган эътибор бошқа соғлом инсонларга бўлган эътибордан кам бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг давра суҳбатига таклиф этилган жисмоний имконияти чекланган фуқароларимизнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

Тошкент шаҳар карлар жамияти аъзоларидан сўзга чиққанлар қуйидаги таклифларни беришди:

Диний-маърифий  тиадбирларни ўтказиш учун кар, соқовларга бино ажратиш;

Диний-маърифий кўрсатувларга сурдо таржимонларни бириктириш;

Намоз, поклик ва бошқа диний-маърифий адабиётларни имо-ишорали кўринишда чоп этиш;

Кар, соқовлар учун араб тили курсларини ташкил қилиш;

Кар соқовлар учун жума маърузаларини сурда таржимонлар ёрдамида онлайн тартибда бериб бориш;

Кар, соқовлар учун сайт ташкил қилиш;   

Бундан ташқари:

Имконияти чекланганларга  масжидларда шароитлар яратиш;

Имконияти чекланганлар учун юртимиздаги зиёратгоҳлар ва турли музейларга экскурсиялар ташкил қилиш;

Имконияти чекланганлар (кар,соқовлар, кўзи ожизлар ва уларни кузатувчилари учун) Ҳаж ва умра зиёратларига бориш учун имтиёзли квоталар ажратиш.

Имконияти чекланганлар билан олиб борилган тадбирда таклиф ва талаблар ўрганилиб чиқилди.

Эндиликда ногиронлиги бор фуқароларимиз учун динни мукаммал ўрганишда турли аудио материаллар ва махсус китоблар тайёрлаш соҳасини ривожлантириш, масжидларимизда уларга ислом динидан етарлича билим берилишини таъминлаш ҳамда уларга бир қатор қулайликлар яратиш бўйича режалар келишиб олинди.

Қолаверса, бундан буёғига ҳар ойнинг биринчи якшанбасиМурувват кунисифатида белгиланиб, бу кунда жисмоний имконияти чекланган фуқароларимиз билан доимий учрашувлар ташкил этилиши йўлга қўйиладиган бўлди.